"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
25 фев 2026, 13:41
Про лига жамоалари мавсумга тараддудни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Металлург" айни пайтда Қозоғистоннинг "Онтустик Академия" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказмоқда.  Бекобод жамоасида черногориялик ярим ҳимоячи Армин Бошняк ўйинни асосий таркибда бошлади. 

Маълумот учун, Армин Бошняк 2023-2024 йилги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилган. У "бургутлар" сафида Суперлигада 23 та ўйинда майдонга тушган ва 4 та гол, 2 та ассист қайд этган. Футболчининг сўнгги жамоаси Черногориянинг "Арсенал Тиват" клуби ҳисобланади. 

Трансфермаркт портали тўптепарнинг қийматини 175 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia