"Андижон": “Насаф” билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2016, 14:18
Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг навбатдаги турида "Андижон" “Насаф” билан тўқнаш келади.

“Сўғдиёна” билан ўйиндан кейин жамоа аъзолари кеча ўз қароргоҳда йиғилди ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, “аждарлар”га қарши учрашув 17 сентябрь куни “Соғлом авлод” стадионида соат 17:00да бошланади. Бир кун олдин эса ёшлар лигасидан ўрин олган баҳс Олтинкўл туманидаги “Марказий” стадионда соат 16:00да старт олади.

Ҳар икки учрашувга ҳам мухлисларни таклиф этиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcandijon.uz