"Андижон": Ишқибозлар клуби учун чиқарилган футболкалар сотувда!

Narzulla Saydullayev
2 авг 2016, 10:31
Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» ишқибозлар клуби иккинчи давра ўйинлари олдидан қизил рангда махсус футболкаларни жорий этди.

Эртага «Соғлом авлод» стадионида «Пахтакор»га қарши кечадиган учрашувда ушбу футболкаларда жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашни истаган ашаддий ишқибозлар сотиб олишлари мумкин.

Футболкалар Андижон шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида жойлашган, Алоқа уйи рўпарисидаги махсус савдо дўконида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболка харид қилган мухлислар 18-секторнинг бепул чиптасига эга бўлади.

Мурожаат учун телефон:
+99895 200 4441
+99893 415 1918

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcandijon.uz