"Андижон" футболчилари карантинни қандай ўтказишмоқда?

Narzulla Saydullayev
31 мар 2020, 09:10
Айни пайтда коронавирусни тарқалиб кетишини олиш мақсадади, юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

"Андижон" жамоаси футболчилари карантин даврини қандай ўтказмоқда? Бу ҳақда жамоамиз сардори Фарҳод Бекмуратов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Каратин даврида мураббийларимизнинг кўрсатмасига асосан белгилаб берилган машқларни бажариб, ўз спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Бу синовлар вақтинча эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Яқин вақтлар ичида албатта пандемия бартараф этилади ва чемпионатимиз тикланиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Аввало ҳалқимизни, мухлисларимизни ваҳимага тушмасликларини сўрайман. Биз уйда ўтириб, касаллик тарқалиб кетмаслигини олдини оламиз, шу сабабли, барчангизни уйда ўтиришингизни тавсия қиламан".


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати