UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  0 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  3 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  6 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1

"Андижон" 2 нафар легионери билан хайрлашди Янгиликлар

"Андижон" 2 нафар легионери билан хайрлашди

Тез орада иккинчи даврага тайёргарликни бошлайдиган "Андижон" жамоасида селекция ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Айни пайтда ёзги трансфер ойнаси очиқ ҳолатда бўлгани сабабли жамоа таркибида айрим ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, "Андижон" билан хайрлашаётган айрим футболчилар бор. 

Клуб матбуот хизматига кўра, таркибни 2 нафар ўйинчи расман тарк этди: булар – черногориялик Армин Бошняк ва грузиялик Нодари Кавтарадзе.

Ярим ҳимоячи Кавтардазе ўтган йили "Андижон" сафига қўшилган бўлиб, чемпионатда 11 та, Кубокда 2 та ўйинда иштирок этган. Кейин эса жиддий жароҳат олиб даволанишига тўғри келди. Икки томон ўзаро келишган ҳолатда шартомани бекор қилишди.

Яна бир ярим ҳимоячи Бошняк ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Андижон"га қўшилганди. Яқинда эса у билан тузилган шартнома якунига етди. Ўтган вақт давомида Армин Суперлигада жами 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйинда қанташиб, 1 бор гол муаллифига айланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика