Анчелотти: "Азар мавсумнинг иккинчи қисмида "Реал" учун даҳшатли қурол бўлиши мумкин"

Alisher
20 дек 2021, 14:07
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Кадис" (0:0)га қарши Испания чемпионати 18-тур доирасидаги ўйинда Эден Азарнинг ҳаракатларини баҳолади.

"Азарнинг ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди, аммо иккинчи таймда у яхшироқ кўринди. Эден марказда яхшироқ ҳаракат қилади, чунки у қанотда ўйнашга одатланмаган. Азар мавсумнинг иккинчи қисмида "Реал" учун даҳшатли қурол бўлиши мумкин", - дейди Анчелотти.

30 ёшли бельгиялик футболчи уч ойда илк бор Мадрид клубида асосий таркибда майдонга чиқди. У жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

"Реал" Испания чемпионатида 18 турдан сўнг 43 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалини бошқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca