Анчелотти 1 миллион евро солиқ тўламаганликда айбланмоқда

Mirjalol Normatov
22 июн 2020, 19:40
"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелоттида юридик муаммолар пайдо бўлди.

Испания прокуратураси 61 ёшли италияликни 1 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбламоқда.

Гап шундаки, мураббий 2014-15 йилларда "Реал"да ишлаб юрган пайтларида имиж ҳуқуқлари асосида келадиган фойдадан солиқ тўлаши керак бўлган.

Мадрид прокуратураси Анчелоттини ушбу фойдани ҳукуматдан яширганликда айбламоқда.

Италиялик мураббий 2013-2015 йиллар давомида "Реал"ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 2014 йили Испания Кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги ЖЧ совринини қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal