Ана холос. "Лион"нинг янги бош мураббийи ўз жамоасини "Марсель" деб юборди

Alisher
26 окт 2019, 14:59
"Лион"нинг янги бош мураббийи Руди Гарсия "Мец"га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳижолат бўлиб қолди.

Гарсия тасодифан "Лион"ни "Марсель" деб юборди. Таъкидлаш керакки мураббий сўнгги уч мавсумда айнан "Марсель"ни бошқарган эди.

"Агар биз ўз ўйинимизни кучайтира олсак мухлислар OM ("Олимпик Марсель")нинг ортидан эргашишади. Вой, улар OL ("Олимпик Лион")ни яхши кўришади, албатта OLни", - деди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, Руди Гарсия Сильвиньодан сўнг "Лион"ни шу ойнинг ўрталарида қабул қилиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ol.fr