Амрабат "Атлетико"га ўтишни хоҳлайди, аммо испан клубида трансфер учун пул йўқ

Alisher Ostonov
29 янв 2023, 10:58
"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат фаолиятини "Атлетико"да давом эттиришни хоҳлайди.

26 ёшли марокашлик футболчи Мадрид клубига ўтмоқчи, аммо испан жамоасида ушбу трансферни амалга ошириш учун пул йўқ. Шу сабаб хавбек камида ёзгача "Фиорентина"да қолади.

Амрабатнинг итальян клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt Марокаш терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Calciomercato