

— Ўйиннинг асосий эпизодларини томоша қилдим. Танташев ўйинни юқори савияда бошқарди ва яккакурашлар учун яхши «планка» (талаб) белгилади. 2-3 та «оддий» пенальти белгилагандан кўра, ўйинни давом эттириш яхшироқ. Ҳакамликнинг бундай услуби ва яккакурашлар “планкаси” билан Танташев ҳатто АПЛда ҳам ўзини йўқотиб қўймаган бўларди, деб ўйлайман.
Изоҳларда кўпчилик унинг ишидан норози бўлганини кўрдим. Ҳа, юқори “планка” ортида доимо кўздан қочирилган 3-4 та аниқ фол яширинади. Уларни кўрдим, аммо умуман олганда, бундай услуб — айниқса, агар сиз бутун 90 дақиқа давомида «планка»ни ушлаб тура олсангиз ва ўйинчилар (улар нима бўлаётганини тушунмай, норозиликдан «ақлдан озишгани» учун) карточкаларни чапга-ўнгга сочавермасангиз — ҳурматга лойиқ.
Танташев дебют ЖЧ бўлишига қарамай, плей-офф ўйинларига тайинлов олишига ишонаман. Ҳакамлик топ-даражасига жуда кеч — 37 ёшида чиққани афсусли. Ҳозир Танташев 42 ёшда, лекин истиқболда у яна бир Жаҳон чемпионатига бориши мумкин” - деб ёзади “Алё, рэф!”.


