Алвес: "ЖЧ учун танланган тўп дарвозабонлар учун жуда ёмон"
Mirjalol Normatov
24 мар 2018, 13:34
Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес Жаҳон чемпионати-2018 учун танланган тўпга баҳо берди.
"Тўп менга ёқди, у жуда яхши фақатгина майдонда ўйнаётганлар учун. Бироқ дарвозабонлар учун жуда ёмон, чунки унинг ҳаводаги ҳаракатига баҳо бериш жуда қийин", - деди Алвес.