

Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.
Мутахассис 3 нафар янги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Унинг рўйхатига Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль"), Дин Хёйсен ("Борнмут") ва Альваро Каррерас ("Бенфика") киритилган.
"Қаймоқранглилар" испанияликнинг ҳимояни кучайтириш зарурати борасидаги фикрига қўшилади. Бироқ трансферлар бўйича якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилади.
Шу билан бирга, "қироллик клуби"да ҳам "чиқиш" трансферлари бўлади. Улардан бири Лукас Васкес бўлиши маълум бўлган эди.



