

Mirror хабарига кўра, футболчи АПЛда қолади. 24 ёшли ўйинчини "Эвертон" ижарага олмоқчи. Бундан ташқари, Мерсисайд клуби "шпорларнинг" яна бир аъзоси Гарри Уинксга ҳам қизиқиб қолган. Ҳар 2 футболчи "Тоттенхэм" таркибида ўйин амалиётининг камлигидан норози. Улар Англия терма жамоаси билан Европа чемпионатига бориш учун майдонда кўпроқ вақт ўтказишни исташади.
Деле Англия чемпионатининг жорий мавсумида 3 та ўйин ўтказган бўлса, Уинкснинг ҳисобида 4 учрашув бор.



