Аллегри "Ювентус"нинг муаммолари ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
18 сен 2022, 10:55
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоанинг муаммолари ҳақида гапирди.

"Майдоннинг кўплаб ҳудудларини очиб қўйиб, катта хатога йўл қўйяпмиз. Пасларнинг катта қисми ноаниқ кетяпти. Қарши ҳужумга умуман ўтмаяпмиз, жисмоний жиҳатдан рақибдан ортдамиз. Ҳозир биз виртуал "Ювентус"га айланиб қолганмиз. Трансфер бозорида яхши ишладик, бироқ буни майдонга олиб чиқа олмаяпмиз. "Интер" ва "Милан"ни қаранг, асосий таркибдан ташқари яна 5-6 нафар футболчи ўйнашга тайёр турибди", - деди мутахассис.

"Ювентус" бугун А Сериянинг 7-тури доирасида "Монца"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›