UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  0 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  5 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  10 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  11 15:44Olamsport: Шоҳжаҳон навбатдаги жанги ҳақида гапирди, Ломаченконинг рақиби расман маълум бўлди  2 15:26Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан матбуот анжумани 22 февраль куни соат 17:30да бошланади  7 15:21Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвими  2 15:20Сарри "Челси"ни тарк этса, клуб унга миллионлаб фунт тўлаб беради  7 15:06Фердинанд: "Ливерпуль" "Бавария"ни мағлуб этади"  14 14:40"Интер" "Барселона" футболчисини харид қилишга яқин турибди  16 14:38Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 14:20Терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриев билан Игнатий Нестеровда аниқланган модда ҳақида суҳбат  6 14:13Иван Нагаев ва Саламат Қутибоев бу йилги мавсумни “Бухоро”да ўтказади  5 14:10"Челси" Зидан ва Лэмпард вариантларини кўриб чиқмоқда  9 14:08"Насаф": Мавсумий чипталарни харид қилинг  10

Аллегри "Ювентус" дарвозасини ким қўриқлашини, Роналду қачон дебют қилиши ва "Кьево" билан кимлар ўйнаши ҳақида гапирди - матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Аллегри "Ювентус" дарвозасини ким қўриқлашини, Роналду қачон дебют қилиши ва "Кьево" билан кимлар ўйнаши ҳақида гапирди - матбуот анжумани (тўлиқ)

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг биринчи тури доирасидаги "Кьево"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Янги мавсум доим аввалгисидан қийин кечиши ҳақида ҳар йили гапираман. "Ювентус" жаҳоннинг энг кучли футболчиси - Роналдуни олди, Бонуччи жамоага қайтарилди. Улар билан бир қаторда Жан, Канселу ва Спинаццола жамоага олиб келинди. "Ювентус" бошқа жамоалар сингари яхши харидларни амалга оширди. Энди эса трансферлар эйфорияси билан яшамасдан, осмондан ерга тушиш пайти келди".

- "Криштиану Роналду учун эртанги баҳс янги чақирув, янги тажриба бўлади. Роналду юқори иштиёқда бўлажак учрашувни кутмоқда".

- "Кьево"га қарши учрашув осон кечмайди. Бу жамоа ўз уйида, мухлислари қаршисида мавсумдаги илк баҳсда ўзини кўрсатишга, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қилиши аниқ. "Кьево"ни Италия чемпионати ва ЕЧЛ фаворитига қарши ўйнаётгани кўп ҳам қизиқтирмайди. Шу боисдан ҳам рақибни ҳурмат қилмоқ лозим. Эртанги учрашувдаги энг муҳим нарса - ғалаба. Мавсумдаги илк ўйин жуда муҳим".

- "Шахсан ўзим учун ҳам "Ювентус"ни майдонга кўриш, нималарга қодир эканлигимизни текшириб олиш қизиқ туюлмоқда".

- "Кьево" билан ўйинни асосий таркибда бошлайдиган беш нафар футболчини номи маълум - Роналду, Шенсни, Канселу, Алекс Сандро ва Пьянич. Қолган футболчиларни эса ўйин олди машғулотдан сўнг аниқлаймиз. Матюиди эндигина тўлиқ машғулотларда қатнашишни бошлади. Қолган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага кимлардир 50 дақиқа, қолганлар эса 1,5 соат вақт мобайнида ўйнашади".

- "Роналду фаолияти давомида 5 маротаба "Олтин тўп" соҳибига айланган. Криш доимо максимал вазифаларни бажаришни ёқтирадиган футболчи. Мен 15 кунлик машғулотлар чоғида унда қандайдир ғайри-табиий жиҳатни кўрмадим, аммо шуни айтишим керакки, Роналдуни бошқалардан ажралиб турадиган сифатларга эга футболчи. Месси билан бўлган 11 йиллик кучли рақобат унга қўшимча мотивация тақдим этган".

- "Роналдуни жамоамизда борлиги бизга ғалабани кафолатламайди. Қачонки бутун жамоа тўғри ўйнаса ва бирдек меҳнат қилсагина Роналдунинг нафи тегади. Яхши жамоа учун барча футболчилар юқори сифатли футбол кўрсатишлари муҳим. Муваффақият калити шунда".

- "Маркизио? Шахсан ўзим Маркизиога раҳмат айтмоқчиман. У билан бўлган 4 йиллик фаолиятим давомида Маркизио юқори инсонийлик сифатларга эгалиги, юксак профессионал ва ажойиб футболчи эканлигини тушундим. "Ювентус"га келган ҳар бир футболчи учун Маркизио ҳақиқий ўрнак. Маркизио Турин клуби билан 25 йилни бирга ўтказди. Унинг жамоадан кетиш қарорини биргаликда қабул қилдик. Эндиликда Маркизио учун бошқа жамоага ўтиш янги тажриба бўлади", - деди Аллегри.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг