Алишер Маҳмудов: "Асосий вазифамиз - олий лигада қолиш"

Narzulla Saydullayev
21 авг 2016, 11:02
"Навбаҳор" - "Машъал" қарама-қаршилигидан сўнг "лочинлар" ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудов учрашув тўғрисида ўз фикри билан ўртоқлашди:

"Ҳозир ҳар бир ўйин биз учун қийин кечмоқда. Сабаби мусобақанинг сўнгги поғоналаридан юқорига кўтарилиб бормоқдамиз. Олдимиздаги асосий вазифамиз - олий лигада қолиш. Шунинг учун имкони борича ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқяпмиз. Жарима тўпларим? Албатта машғулотларда стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратмоқдаман", - деди Маҳмудов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›