UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  9 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  18 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  6 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  11 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Alfraganus University: Нидерландия қабристонида ётган 101 ўзбек Янгиликлар

Alfraganus University: Нидерландия қабристонида ётган 101 ўзбек

Теглар :  Евро-2024Alfraganus
Европа бўйлаб саёҳатга йўл олганимга бугун 15 кун бўлди.

2 ҳафта давомида биз Қозоғистондан ўтиб Россияга, у ердан Латвия ва Литва орқали Польшага келдик. Левандовскийнинг юртидан чиқиб бир ҳафта Германияда Евро-2024 шамолидан нафас олиб 2 кун аввал Нидерландия пойтахти Амстердамга келдик.

Германиядан "лолалар юрти"га йўл олар эканман, Амерсфорт воқеаси кўз олдимга келди. 1942 йилнинг 9 апрель куни нацистлар томонидан асир олинган кўплаб Совет аскарлари ичидан ажратиб олинган 101 ўзбекнинг 77 нафари оммавий отиб ташланади. Ярим йил аввал Москва ва Минск ўртасидаги Смоленск шаҳри яқинда қўлга олинганлардан 24 нафари қишнинг азобли совуғи ва нацистларнинг қийновига дош бера олмай оммавий қатлга қадар вафот этадилар. Улар орасида энди ҳарбий хизмат ёшига етган аскардан тортиб, ёши 40-50 га етгани ҳам бўлган. Ахборотларга таянадиган бўлсак уларнинг аксарияти Самарқанддан эдилар.




Бу ҳақда YouTube каналимда Ўзбекистонга қайтганимдан кейин катта материал эълон қилиш учун видео тасвирларни кўпайтирдим.

Энди сафаримга қайтсам. Дюсселдорфда Испания ва Албания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни мухлислар билан томоша қилдик. Шаҳар тўлиқ қизилга айланди. Икки терма жамоанинг уй формаси шу рангдалигини биласиз. Германияда шунчалик албанлар кўп эдики, бор йўғи 3 млн аҳолиси бор мамлакат ичида одам қолганмикин дейсиз. Европа чемпионатида ҳам рақибларнинг кучи тенглашиб қолибди. Хорватия ва Польша кейинги босқичга ўта олмади. Аксинча, Словения, Словакия ва Грузия 1/8 финалда ўйнайдиган бўлдилар.





Энг қизиғи Нидерландияга кириб келганимизда, "учар голландлар" мағлубиятга учраб, гуруҳдан қолиб кетай дедилар. Энг яхши учинчи ўрин билан келаси босқичга йўл олдилар. Амстел кўли ва Дам қирғоғи бирлашмасидан яралган Амстердам шаҳри XV Асрга келиб ривожланиб кетади. Бу ер Европанинг Марказий қўналғаларидан бирига айлантирилиб, иқтисодиёт кескин ўсади. "Қароқчи чоллар" фильмида Рембранд асарини ўғирлашади-ку, айнан шу ижодкор Амстердамда таваллуд топган.

Йохан Кройф стадионининг архитектураси мени ажаблантирди. 1996 йил қурилган стадион йўл устига тушиши керак бўлган. Аммо сих ҳам, кабоб ҳам куймаган. Стадион тагида ҳудди Тошкентнинг цирки тагидаги "тунел"га ўхшаган йўл қолдирилган экан. "Аякс" уй ўйинларини ўтказадиган мазкур арена афсонавий Кройф номига қўйилган ва унинг учун кичик монумент ҳам ўрнатилган. Клюверт, Давидс, Зеедорф ва Ван Дейк... Буларнинг барчаси суринамлик мигрантлар оиласида таваллуд топишган. Суринам ўз пайтида Нидерландия колонияси бўлганлиги учун бу давлатда улар жуда кўп. Амстердамни ўзида 50% га яқин нидерланд яшасак, қолгани қачонлардир келиб қолган мигрантлар, шулардан 10% га яқини суринамликлар. Уларнинг аксарияти яхши ҳаёт илинжида фарзандини "Акяс" академиясига беришга ҳаракат қиладилар. Бошқа мамлакатдаги мигрантлардан фарқли, балки менга шундай кўринди, бу ерда тартиб бор экан.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Лекин Амстердам кўп жиҳатдан бизнинг минталитетимизга зид шаҳар, агар сиз шўх бўлсангиз! Пойтахтда истаган нарсангизни топасиз, ҳалиги барглар ҳам ҳамин қадар VIP. Лекин магазинларда очиқчасига сотиладиганлари туристлар учун PR холос.

Айни пайтда Бельгия томон йўлга чиқдик. У ерда бизини "Spa24h" пойгасининг 100 йиллик тадбирига кетяпмиз. Мазкур пойганинг амалдаги ғолиби ROWE мойлари билан тўйинган BMW машинаси бўлади. BMW пойгада 75 маротаба қатнашиб 25 тасида ғалаба қозонган.



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика