Алексис Санчес жароҳатланди

Mirjalol Normatov
13 окт 2019, 10:17
Чили ҳамда Колумбия термалари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви Алексис Санчес учун ёқимсиз тарзда якунланди.

30 ёшли футболчи учрашувнинг 88-дақиқасида жароҳати сабабли майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати борасидаги маълумотлар берилмаган ва унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас. Қайд этилишича, у оёғи мушакларини тортиб олган.

Ушбу мавсумда Санчес ижара асосида "Интер" таркибида 4 ўйинда 1 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›