UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Алексей Естафеев: "Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик" Янгиликлар

Алексей Естафеев: "Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Естафеев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун биз кўрсатган ўйинда кўп жиҳатлар ўхшамади. Учрашув учун тайёрлаган режаларимиз ўхшамади. Четлатиш ҳам қайсидир маънода натижага таъсир қилди. Биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлим учун йигитлардан миннатдорман. Вазиятлар яратдик, рақибга қарши тура олдик.

- 15 дақиқа ичида жамоангиз 3та гол ўтказиб юборди. Буни қандай изохлайсиз?

- Айтиб ўтдим, биринчи бўлимда ҳушёрликни йўқотдик. Озроқ саросима юзага келди. Йигитлар ўз ўйинларини топиб олгунча рақиб жазолаб улгурди.

- "Дўстлик" 17 та ўйинда 34 та гол ўтказиб юборди. Мураббий сифатида вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Гол ўтказдикми, демак бутун жамоа айбдор. Бунда бир футболчи, масалан дарвозабоннинг ўзи айбдор бўлмайди.

- Жамоани Про-лигада қолиш имкониятлари ҳақида фикрингиз?

- Олдиндан бир нарса дея олмайман, ҳаммасини мавсум якунида кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика