Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бироз ақлли футбол керак"
04 авг 2024 23:05
Янгиликлар
Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бироз ақлли футбол керак"
Ўйин ҳақида
- Бугун ғалабага эришиш учун имкониятимиз яхши эди. Бироқ бизга вазиятларни якунлашда совуққонлик ва ақлли футбол етишмади. Ўйинда кўринган яққол камчилигимиз, ҳужумларда жуда оддий футбол намойиш этдик. Бироқ, ғалаба учун бир оз ноодатийлик, ақллироқ ўйин керак.
- Ёзги трансферлар ойнасидаги харидлар сизни қониқтирдими? Жамоада нималарни ўзгартирмоқчисиз?
- Йигитларга ҳар бир ўйинда фақат 3 очко учун майдонга чиқишимиз зарурлигини қайта-қайта таъкидлаб келаяпман. Трансферлар борасида айтсам, қоғозда ёмонмас эди. Бироқ, майдонда биз кутганчалик ўйин кўрсата олмадик. Машғулотларда ишланаётган услублар ҳозирча тўлиқ кўринмаяпти. Балки, мослашиш учун вақт керакдир.
- Вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Бу борада фикрингиз?
- Иккинчи бўлимда ҳисобда адашмаган бўлсам рақиб дарвозаси томон 5 та зарба йўллай олдик холос. Голни ҳам пенальтидан киритдик. Ишлашимиз керак бўлган камчиликларимиз бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар