UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Холанд Ҳусановни қўллаб-қувватлади: "Унга бир нечта ўйин беринг ва кейин ўзингиз кўрасиз"  2 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  24 01:00Ла Лига. "Реал" "Вальядолид" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  2 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  503 00:18ПСЖ — "Реймс". Дембеле ва Хвича асосий таркибда  1 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3 23:54Расман: Антони Ла Лига клубига ўтди  2 22:50Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади  1 22:21Бундеслига. "Бавария" меҳмонда қийин ғалабага эришди, "Боруссия" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг ўйнади, "Лейпциг" ва "Байер" ўртасидаги ўйинда эса 4та гол урилди  1 22:14АПЛ. "Ливерпуль" ва "Борнмут"дан йирик ғалаба, "Арсенал", "Эвертон" ва "Ньюкасл" ҳам 3 очкога эга бўлди  5 21:42Педри "Барселона" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 21:06Муҳаммад Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида Анридан ўзиб кетди  4 20:14Палмер Ямални дунёдаги футбол вундеркинди деб атади  8 19:44Назорат учрашуви. "Динамо" - "Ульсан" 1:2  8

Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар ярата олишди. Ҳимояда етарлича стабил ўйнай олмадик. Рақиб камроқ хато қилди ва шу сабабли ғалаба қозонди.

- "Локомотив" жамоаси уч ойдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай инқироз жараёнида жамоангиз ўйинида қандайдир позитив жиҳатларни таъкидлаб ўта оласизми? Жамоада ёмон натижа қайд этаётганига қарамай, жамоада ўсиш сезмоқдасизми?

- Албатта. "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Хатолар учраб турибди. Уларни тўғирлашимиз керак. Руҳий томонлама ҳам босим бор.

- "Локомотив" қайд этаётган ёмон серия футболчиларга таъсир қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эдингиз. Футболчиларингиз йўл қўяётган хатолар ушбу босим сабаблими? Бугун дарвозабон кўп хатоларга йўл қўйди ва ишончсиз ўйин намойиш этди.

- Гапларингизда боғлиқлик бор. Лекин профессионал футболчи ҳар доим ўзининг эмоционал ҳолатини стабил ушлаб тура олиши керак.

- Ёш футболчи Шоҳрух Ҳудойберганов бугун дебют қилди. Ёш футболчини иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтар-ўтмас Ҳудойберганов яна захирага олинди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Сабаби оддий. У ўз функциясини яхши бажара олмади. Захирадан майдонга тушган футболчи жамоага фойда келтириши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика