

Гейнрих "Актобе" жамоасида селекционер мураббий лавозимида иш бошлади, дея хабар бермоқда KazFootball.kz.
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси собиқ футболчиси профессионал фаолиятини 2001 йили "Дўстлик" жамоасида бошлаган. У "Пахтакор", "Локомотив", ЦСКА ва "Торпедо", "Сувон Самсунг Блювингс", БААнинг "Эмирейтс" Қозоғистоннинг "Актобе" ва "Ордабаси" жамоаларида фаолият олиб борган.
Гейнрих Қозоғистон Премьер-лигасида 110 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 28 бор ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида 98 учрашувда майдонга тушга ва 31та голга муаллифлик қилган.





