

Бу ҳақда футбол инсайдери Фабритсио Романо ўзининг YouTube каналида маълум қилди.
Журналистнинг маълумотига кўра, каталонияликлар Бастонининг вакиллари билан ҳимоячининг Испания клубига ўтиши мумкинлигини муҳокама қилишмоқда. Битим сценарийлари орасида ўйинчиларни алмаштириш кўриб чиқилмоқда, аммо Романонинг таъкидлашича, бу эҳтимолдан йироқ. Бастони ўйнаётган "Интер" уни асосий футболчи деб ҳисобламоқда. Шунинг учун, агар миланликлар уни сотишга рози бўлса, унга юқори нарх белгиланади, дея таъкидлайди Романо.
Бастони "Интер" сафида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу мавсумда ҳимоячи клуб сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



