"Ал Ҳилол"нинг ОЧЛ финалида ўйнаши Саудия Арабистони терма жамоасига таъсир қиладими?

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2019, 13:26
Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.

Кеча Эрве Ренар терма жамоага чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан "Ал Ҳилол"нинг бир йўла 7 нафар футболчиси ўрин олган.

Булар Ёсир Ал Шаҳрони, Муҳаммад Ал Брейк, Салман Ал Фараж, Салим Ал Давсари, Наваф Ал Обид, Абдуллоҳ Отайф, Хаттан Баҳебри.

Эътиборлиси "Ал Ҳилол" Осиё чемпионлар лигаси финалига чиққан. Икки ўйиндан иборат финалнинг дастлабкиси 9 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу дегани юқоридаги 7 нафар футболчи терма жамоа ихтиёрига 10 ноябрда қўшилишади холос.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia