Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди

Alisher Ostonov
22 фев 2026, 02:05
Саудия Арабистон Про лигаси 23-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Малком гол уриб, "Ал Ҳилол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 4 дақиқа ўтиб "Ал Иттиҳод" ўйинчиси Ҳассан Кадеш қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Аммо, Уссем Ауар 53-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.

"Ал Насср" эса Криштиану Роналду (дубль), Кингсли Коман ва Анжелонинг голлари эвазига "Ал Хазем"ни йирик ҳисобда таслим этди.

22-турдан сўнг турнир жадвалида 55 очко билан "Ал Насср" пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда "Ал Ҳилол" (54 очко), "Ал Аҳли" (53 очко) ва "Ал Қодисия" (50) бормоқда.







Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia