UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  1 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  3 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  18 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  9 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди” Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди”

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа етакчиси ва сардори Акмал Шораҳмедов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган беллашув ҳақида...
- Баҳс икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Боиси, рақибимиз совринли ўринларни қўлга киритиш учун итиляпти. Биз эса, ҳавфли зонага тушиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқдамиз. Суперлигани муноси тарзда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Рақиб кучсиз ўйин намойиш этди деб ўйлайсизми?
“Бунёдкор” кучсизланган демаган бўлардим, мавсум якуни арафасида турнир жадвалига таъсир қилувчи очколар жамғарилиши сабаб барча жон-жаҳди билан очко ишлаш учун курашади. Бундай пайтда натижа биринчи даражага чиқади. Мавсум бошига қараганда, жамоаларда пасайиш кузатилади, ўйини у қадар чиқмаслиги ҳам мумкин.

- Давралар оралиғидаги танаффусда жамоага қўшилган янги футболчилар натижаларга не чоғлик таъсир ўтказяпти?
- Биринчи даврада ўрта чизиғимизда айрим муаммолар кузатилди. Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаев орқали марказдаги бўшлиқ ёпилди. Григалашвилининг асосий устунлиги ўйинни ўз қўлига олади, шунингдек Жасур Яхшибоев ҳам масъулиятни бўйнига олишдан қочмайди.

- Биринчи даврада берган интервьюингизда Миржалол Қосимов ва футболчиларга вақт керак дегандингиз. Сизнингча жамоа мураббийнинг услубига тўлиқ мослашиб бўлдими..
- Албатта. Доим янги жамоага келган инсонга осон бўлмайди.Устига-устак олдимизда осиё чемпионлар лигаси, плей-офф учрашувлари тургани учун жамоа тез фурсатда тузилди. Футболчилар бир- бирлари билан ўзаро чиқишиб кетиши учун вақт зарур эди. Энди кейинги йил барини олдиндан режалаштириб, юқори вазифаларни қўйган ҳолда иштрок этамиз.

- Миллий терма жамоамизнинг оҳирги икки учрашувдаги ғалабасини алдамчи десак ўринли бўладими? Чунки олдинда бизни осиё грандларига қарши баҳслар кутиб турибди...
- Яман ва Сингапурга тўрт, бешта гол уришимизни олдиндан таҳмин қилгандим. Улар бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Уларни мағлуб этиш биз учун оддий ҳолат бўлиши лозим. Мазкур босқичдан фикримча, Ўзбекистон ва Саудия муаммосиз ўтади. Ҳақиқий синов кейинги раунддан бошланади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика