UZ

Сўнгги янгиликлар

08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  27 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  27 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  22

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас" Янгиликлар

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан сўнг чемпионлик голига муаллифлик қилган "аждарлар" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой сайтимизга интервью берди.

- Ғалаба келтирган гол қандай амалга ошганини айтиб берсангиз?
- Бу жуда тез содир бўлди. Менга бундай вазиятлар ёқади, чунки машғулотларда ҳам шундай голлар урган пайтларим бўлган. Лекин ўйин умуман бошқа нарса. Шу лаҳзаларда ёшлигимизда қатнашган турнирларни эсладим. У ерда ҳам худди шундай тарзда тўп киритганман. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг бобом билан гаплашдим. У ҳам менга юқоридаги ҳолатни эслатди. Бу ҳис-туйғуни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

- Голгача бўлган вақтда "Насаф" "Локомотив" дарвозаси олдини фаол қуршаб олди. Бозоровнинг тўп узатишидан сўнг...
- Ҳа, голдан олдин кўп ҳужум қилдик. Бир пайт қарасам Ойбек менга қарата тўп узатяпти. Бу вақтда кимдир ҳужум вақтида зарба бериши керак деган фикр пайдо бўлди. Тўпни олишга ва таваккал қилишга ҳаракат қилдим. Буларнинг барчаси жуда тез кечди. Ўйиндан кейин такрорий вазиятни кўриб зарба берадиган одам йўқлигини кўрдим (кулади).



- Ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Босим бўлмадими?
- Ижобий кайфиятда тайёргарлик кўрдик. Ўйин осон бўлмаслиги аниқ, рақибга ҳам очко керак эди. Босим бор эди, лекин биз профессионалмиз. Бу босимни муваффақиятли енгиб ўтдик. Ҳамма нарсани тўғри қила олдик.

- Ўзингиздан қандай ҳиссиётлар ўтяпти?
- Бу ҳиссиётларнинг чўққиси. Биз узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритдик. У энди тарихда қолади. Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас. Биз тиришқоқлик билан мақсадимиз сари қадам ташладик.

- Клуб мухлисларига нима демоқчисиз?
- Барча мухлислардан миннатдорман. Уларнинг олқишини ҳар доим ҳис қиламиз. Бу чемпионликни мухлислар ҳам, қашқадарёликлар ҳам анчадан бери кутаётганди. Энди ғурур билан барчани табриклашимиз мумкин. Бу бизнинг умумий муваффақиятимиз ва ғалабамиздир. 


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика