Акмал Мозговой: "Барча таклиф ва режалар ҳақида янги йилдан сўнг ўйлаб кўраман"
12 дек 2024 00:43
Янгиликлар
Акмал Мозговой: "Барча таклиф ва режалар ҳақида янги йилдан сўнг ўйлаб кўраман"
Маросимда "Насаф" таянч ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Суперлигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг футболчи ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
"Мавсум биз учун ажойиб ўтди. Ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизни бажардик. Бу ютуқда барча жамоадошларимнинг ҳиссаси бор" - деди Акмал Мозговой.
- Энг яхши футболчи бўлишингизни кутганмидингиз?
- Тўғриси, ҳа. Умид қилгандим.
- Акмал Мозговой кейинги мавсумда ҳам "Насаф" сафида ўйнайдими?
- Худо хоҳласа, ҳа.
- Чемпионликдан кейинги ёмон натижаларнинг сабаби нимада?
- Чемпионликни қўлга киритиш ҳар доим қийин. Барча жамоалар "Насаф"га қарши борини бериб ўйнашади. Мавсум биз учун ажойиб ўтди. Сўнгги баҳсларда ёмон натижаларга келадиган бўлсак, вазифани бажарганимиздан сўнг бироз бўшашдик ва хотиржамликка берилдик. Асосий сабаб шу деб ўйлайман.
- Ўзбекистондаги барча совринлари ютдингиз. Энди янги чақирувлар сари қадам ташлаш ва легионерга айланиш вақти келмадими?
-Ҳозир дам оляпман. Барча режаларни ва таклифларни янги йилдан сўнг кўриб чиқамиз. "Насаф" билан муҳокама қилишимиз керак бўлган мавзулар бор.
- "Энг яхши гол" ва "Энг яхши футболчи" номинацияларида ғолиб бўлишга даъвогар эдингиз. Қайси совринни ютсангиз кўпроқ хурсанд бўлардингиз?
- Иккала совринни ҳам қўлга киритсам ажойиб бўларди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар