

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Туркиянинг Белек шаҳрида 22 январгача йиғин ўтказади. Жамоа хорижий ўқув-йиғин машғулотлари давомида назорат учрашувлари ўтказишни ҳам режалаштирган. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берилади.
Мураббийлар Туркияга 23 нафар футболчини олиб кетишди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти. Хорижий йиғинда жамоа сафига янги футболчилар қўшилиши мумкин.
"Насаф" 23 январь куни Қаршига қайтиб келади ва 30 январда бўладиган плей-офф учрашувига тайёргарликни давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини қабул қилади.




