

Вазиятлардан бирида Агуэро тўп кимдан чиқиб кетгани борасида аёл ҳакам билан баҳслашди. Серхио шундан сўнг Мэсси-Эллиснинг бўйинга яқин жойдаги елкасидан ушлади, аммо аёл футболчини силтаб юборди.
"Азизлар... Серхио - мен ҳаётимда учратган энг ёқимли инсон. Бошқа вазиятлардан муаммо қидиринглар, бундан эмас", - деди Гвардиола ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, ўйин "шаҳарликлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.




