UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  2 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  15 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  19 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  5 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  2 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  2

АГМК Туркияда Беларусь клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АГМК Туркияда Беларусь клуби билан дуранг ўйнади

Анталияда йиғин ўтказаётган АГМК бугун навбатдаги назорат беллашувида майдонга тушди.

Беларуснинг "Торпедо Белаз" жамоаси билан кечган иккинчи учрашувда ғолиб номи аниқланмади.

Биринчи бўлим АГМК устунлигида ўтган бўлса, иккинчи таймда белорусликлар тажовузкорликни оширди.

Дастлабки голни АГМК комбинацион ҳужумдан сўнг урди. Бу вазиятда Турсуновнинг узатмасини Касьян голга айлантирди. Танаффусдан кейин рақиб жамоа вакиллари Макаров ва Кухарчик кетма-кет голлар уриб, "Торпедо Белаз"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг яна ташаббускорликни қўлга олган АГМК Ғофуров қанотидан ҳужумларни оширди. Айнан Ҳусниддин Ғофуровнинг қанотдан ёриб кириши жараёнида рақиб унга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини эса Ғофуров голга айлантириб, учрашувда мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига яқин эса Аблаев ва Жўраев ажойиб тарзда рақиб жарима майдонига ёриб киришди. Бироқ Жўраевнинг якуний зарбаси кучсиз чиққани туфайли рақиб посбони Евгений Абрамович тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди. Акс ҳолда ўйин АГМК жамоасининг иродали ғалабаси билан якунланарди.

Шу тариқа АГМК Анталиядаги йиғин доирасидаги тўртинчи ўйинни дуранг билан тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний охирги назорат учрашуви эса 26 февраль куни Қозоғистоннинг "Жетису" жамоасига қарши кечади.


Назорат ўйини.

24 февраль, чоршанба.

АГМК - "Торпедо Белаз" 2:2

Голлар:
Касьян (16), Ғофуров (76) - Макаров (55), Кухарчик (62).

АГМК — Султонов - Сулаймонов, Отахонов, Козак, Жалолов - Жокич, Қосимов, Жўраев - Турсунов, Касьян, Тошматов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Аҳмадалиев, Умаров, Раҳмонов, Комилов, Аблаев, Шоаҳмедов, Ғофуров, Абдулҳамидов, Полвонов.

"Торпедо Белаз" — Алексей Козлов, Игорь Бурно, Виталий Устинов, Алан Аусси, Самюэль Одеоибо, Андрей Хачатурян, Никита Николаевич, Юрий Габовда, Алексей Антилевский, Дмитрий Антилевский, Кирилл Кириленко.

Захирадан майдонга тушганлар: Евгений Абрамович, Эрнест Астахов, Денис Гружеский, Дмитрий Яшин, Кирилл Премудров, Юрий Павлюковец, Матеус Монтейру, Анатолий Макаров, Михаил Афанасьев. Кирилл Леонович, Илья Кухарчик, Павел Кленьё.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика