Агент: "Реал"га қайтиш Бэйл учун муаммо бўлмайди, аммо у Зиданга керак деб ўйламайман"

Alisher
18 фев 2021, 18:23
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг ижара муддати якунланганидан сўнг "Реал"га қайтиши ҳақида гапирди.

"Реал"га қайтиш Бэйл учун муаммо бўлмайди. Гарет ҳали ҳам Мадридни севади, унда клуб билан ҳеч қандай муаммо йўқ. "Реал" Бэйлни ўзларида кўришни хоҳлайдиларми, шунчаки шуни ҳал қилиш керак.

Зиданга Бэйлнинг қайтиши борасида савол бериш керак. У менинг мижозимга қизиқиш билдиришига ишончим комил эмас", - дейди Барнетт.

Бэйл жорий мавсум Лондон клуби либосида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›