Агент Касильясда юрак ҳуружи қандай бўлганини айтиб берди

Aslanov Jasurbek
2 май 2019, 16:37
"Порту" посбони Икер Касильяснинг агенти Карлос Кутропия футболчи қандай қилиб юрак ҳуружига учрагани ҳақида гапирди.

"Икерда сешанба ва чоршанба тонгида интенсив машғулот бор эди. Иккинчи машғулот ўртасида у кўкраги, оғзи ва қўлида оғриқ ҳис қилди. "Порту" тиббий штабидан жуда миннатдормиз, улар Икерни касалхонага жуда тез элтиб қўйишди.

Касильяс хушидан кетмади. Икер ўзини ёмон ҳис қилди, аммо у юрак ҳуружи деб ўйламади. Икер унга нима бўлаётганини тушунмади ва ҳаммасини операциядан кейин билди. Бунақаси биринчи марта бўлиши. Ҳамма бу янгиликдан шокка тушди" - дейди Кутропия.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail