UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Агамуродов ва футболчилар "Динамо" мухлислари билан учрашишди Янгиликлар

Агамуродов ва футболчилар "Динамо" мухлислари билан учрашишди

2 апрель, пайшанба куни «Динамо» марказий стадиони анжуманлар залида «Динамо» жамоаси аъзолари ва мухлислар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Норасмий очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда «Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов, клуб спорт директори Рустам Истамов ҳамда футболчилардан жамоа сардори Андрей Мельничук, Азиз Ибрагимов ва Аваз Агалиевлар иштирок этишди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад «Динамо» клуби ва мухлислар ўртасида яқин алоқани ўрнатиш ва ҳар бир масалада ўзаро фикр алмашишдан иборат эди. Жумладан, шу куни учрашувга таклиф этилган 30 га яқин ашаддий мухлислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бош мураббий Тачмурод Агамуродов ва футболчиларга мурожаат этишди. Бу борада мураббий ва футболчилар ҳам ишқибозларнинг ҳеч бир саволини жавобсиз қолдиришмади.

«Биз клуб ва мухлислар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлишини истамаймиз. Шу боис мухлислар билан учрашиб, жамоанинг ҳолати, клуб вазифалари ва олдида турган муаммолари ҳақида атрофлича очиқ мулоқотларни ўтказиб туриш фақат жамоанинг фойдасига ишлайди» - дейди бош мураббий.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув учун жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдирган мухлислар, жамоа ва ишқибозлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи бундай йиғилишларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олишди. Учрашув сўнгида мухлислар «Динамо» жамоасига «Қизилқум» билан ўйинда омад тилаб қолишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика