UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Милан" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  0 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  12 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  4 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1

Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Миср — Бенин қарама-каршилиги якунига етди.

"Адрар" стадионида кечган баҳсда "фиръавнлар" қийинчилик билан ғалабани қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Учрашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, бенинликларга умид бағишлади.

Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўз тажрибасини намойиш этди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, экстра-таймлар якунида жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1.


Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал 

МИСР — БЕНИН 3:1 (қўшимча таймларда)

Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83).

Миср: Эл-Шенави, Ҳани, Я. Иброҳим, Рабиа, Ҳамди, Аттия, Фатҳи, Одил, Салоҳ, Мармуш, Трезеге.

Бенин: Данжину, Уору, Вердон, Тижани, Роше, Имуран, Самаду, Тосин, Додо, Олайтан, Мунье.



Шу тариқа, 7 карра қитъа чемпиони бўлган Миср чорак финалга йўл олди. Энди улар Кот-д’Ивуар — Буркина-Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика