Адейеми "Барселона"га рад жавобини берди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2021, 19:51
Германиялик Бундеслигага ўтишни истамоқда.

"РБ Зальцбург" форварди Карим Адейеми "Барселона" таклифини рад қилди. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.

Футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиб, фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириш ниятида. Томонлар шартнома борасида музокаралар олиб боришмоқда.

19 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 26 ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany