UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Эрик тен Хаг кечаги мағлубият ҳақида гапирди   1 07:26Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз ярим финалда майдонга тушади  5 06:50Чемпионлар Лигаси. "Интер" - "Бенфика" 1:0  0 06:45Чемпионлар Лигаси. "Ланс" - "Арсенал" 2:1  0 06:40Чемпионлар Лигаси. "Наполи" - "Реал Мадрид" 2:3  0 06:35Чемпионлар Лигаси. "Копенгаген" - "Бавария" 1:2  0 06:30Чемпионлар Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Галатасарай" 2:3  2 06:25Чемпионлар Лигаси. "ПСВ" - "Севилья" 2:2  0 06:20Чемпионлар Лигаси. "Зальцбург" - "Реал Сосьедад" 0:2  0 06:15Чемпионлар Лигаси. "Унион" - "Брага" 2:3  0 06:10ОЧЛ. "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" 3:0  3 06:05ОЧЛ. "Ал Файҳа" - "Пахтакор" 2:0  2 06:00ОЧЛ. "Нассажи" - "Ал Ҳилол" 0:3  0 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" шармандали мағлубиятга учради, "Бавария", "Ланс"дан камбэк ва бошқа натижалар  24 01:55ЕЧЛ. 5 та гол урилган ва якунда Вальверде тўпни дарвозага "михлаган" ўйинда "Реал Мадрид" "Наполи"ни мағлуб этди  19

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик" Янгиликлар

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3).

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3). 

Мазкур учрашувда жамоа сафида бир қатор футболчилар норасмий дебютини ўтказди. Ҳимоячи Абубакир Ашуров ҳам шулар жумласидандир. "Рубин" билан беллашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Умуман олганда "Рубин"га қарши учрашув қандай ўтди?

- Ўйин ажойиб ўтди, дея оламан. "Рубин" жуда кучли шу билан бирга ноқулай жамоа. Биз асосан рақибни иккинчи зонада кутдик, тўпга эга чиқиб тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Ҳисобга келадиган бўлсак, эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига голлар ўтказиб юбордик. Бу ерда "Рубин" футболчиларининг маҳоратини ҳам айтиб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. 

- Умарали билан гаплашишга вақтингиз бўлдими? Унинг "Рубин" ҳақидаги фикрлари қандай?

- Умарали билан ўйиндан олдин ва кейин ҳам гаплашдик. Кечки таомни бирга қилишга ва бемалол суҳбатлашишга ҳам улгурдик. Уни ва жамоадошларини Суперлигага қайтгани билан табрикладик. "Рубин" чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Жисмоний ҳолат устида ишлаш ва ўртоқлик учрашувлари орқали ўйинни шакллантиряпти. 

- РПЛ жамоасининг савиясини қандай баҳолайсиз? Суперлигадан ким билан солиштириш мумкин?

 "Рубин" жуда яхши ва тартибли жамоа. Барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган. Ёшларга ҳам ишонч билдиришмоқда. Улардан янада ёрқин ўйин ва сермаҳсул натижалар кутяпман. Улар ҳозирда ажойиб спорт формасида. Бу учрашувдан келиб чиққан ҳолда, "Рубин"ни "Пахтакор" ва "Насаф"га ўхшатдим. Жамоа тўп назоратини қўлга олиб икки қанот орқали креатив ҳужумлар уюштиради.  

- Ҳозирда жамоанинг кайфияти қандай? Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетяпти?

- Мен ва менга ўхшаган янги футболчилар талайгина. Жамоа анча ёшартирилди. Машғулотлар анча қувноқ руҳда ўтмоқда. Ҳар бир машғулот ўтган сари футболчилар жамоа сифатида жипслашиб боряпти. Худо хоҳласа иккинчи даврада боримизни бериб, ўзимизни кўрсатишга жамоа учун ҳаракат қиламиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Турон"нинг мавсум якунидаги қайси натижасини қониқарли, деб ҳисоблаш мумкин?

- Афсуски, жамоа Ҳозирги охирги ўринда кетяпти. Биз ҳозирда шаклланиб боряпмиз. Суперлигада қолишга бор кучимизни ишга соламиз. Юқорироққа кўтарилишга интиламиз. Буни худодан астойдил сўраб қоламиз.

Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 июл 20:46:35
to'g'riso'z
Узбекдан интервью олсангу, яна уни таржимон оркали таржима килсанг......
   
17 июл 15:43:29
Olim
Сунги уриндаги жамоада машгулотлар кувнок утмокда.2чи давра нимига уйнар эканда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика