Тошкент - Остона - Истанбул йўналиши бўйлаб Туркияга парвоз қилган ҳужумчимиз, кеча тегишли визани қўлга олиб, Хорватия пойтахтига етиб борди. Бугун у Сплит шаҳрида "Хайдук" раҳбарияти билан учрашади ва расмий шартномасини имзолайди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Темурхўжа Абдухолиқов "Хайдук" билан 2.5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаяпти. Жамоанинг ўзи эса Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ўринлар учун кураш олиб боради. Айни пайтда "Хайдук" турнир жадвалида 47 очко билан иккинчи поғонадан жой олиб турибди. "Динамо" (Загреб) ҳисобида 53 очко мавжуд.