А Сериянинг икки клуби Пёнтек учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
31 дек 2020
"Герта" ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Польшалик футболчига "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" ҳам Пёнтекни ижарага олмоқчи.

25 ёшли ҳужумчининг немис клуби билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Кшиштоф жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira