UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Тиаго Безерра "Пахтакор" мухлисларидан ўтган йилги совринларини қабул қилиб олди  4 14:54Рейтинг. "Олтин бутса" учун курашга интрига қайтди  6 14:16ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар  6 14:15АПЛ. Уч форвард тўпурарлар рўйхатида етакчи  7 13:54Алиссон АПЛнинг 10 йиллик рекордини янгилади  10 13:53Суперлига. 5-турдан кейинги рақамлар ва статистика  8 13:40"Барселона" ва "Ливерпуль" битта ўйинчига даъвогарлик қилмоқда  8 13:14Лемар: "Гризманн "Атлетико"да қолади деб умид қиламан"  1 13:08Осиё чемпионлар лигасида бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар  6 13:00Суперлига: 5-тур рамзий терма жамоаси  17 12:51Карикатура: "Кекса синьора" Роналдудан кутганини олмади  16 12:43Игуаин: "Авваллари танқиддан қўрқиб кўчага чиқмас эдим"  5 12:11Де Хеа: "Эвертон"га қарши баҳсда ҳис қилганимни сўзлар билан тасвирлаб бера олмайман"  17 12:02Малком "Барселона"ни тарк этмоқчи эмас  3 12:01Суперлига. 5-тур лауреатлари аниқланди  23

А Серия. "Ювентус" билан ўйинда 100 км/с тезликда ҳаракатланмоқчи бўлаётган - "Кьево" (анонс) Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" билан ўйинда 100 км/с тезликда ҳаракатланмоқчи бўлаётган - "Кьево" (анонс)

А Серияни очиб берадиган ва барчани диққат эътиборида турадиган баҳс сўзсиз "Кьево" ҳамда "Ювентус" ўртасида кечади.

Мазкур баҳсда "Ювентус"нинг энг йирик хариди, жаҳоннинг энг кучли икки футболчисидан бири ҳисобланган Криштиану Роналду А Сериядаги дебютини айнан "Кьево"га қарши ўтказади. Шу боисдан А Сериянинг стартига бўлган эътибор ниҳоятда кучли. Роналдуни меҳмон қиладиган жамоа - "Кьево" ҳам бугунги учрашувда қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмас.

Ўтган мавсумда охирги учта ўйинни ютган ва А Серияда жон сақлаб қолишни бир амаллаб уддалаган "Кьево"ни жиддий баҳс кутмоқда

Хусусан "Кьево" бош мураббийи Лоренцо Д`Анна "Ювентус"га қарши ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатмоқчи.

- "Ўйинни катта умидлар ва ўзимизга бўлган ишонч билан бошламоқ лозим. "Ювентус"нинг янги таркиби ҳали бирга ўйнамаган ва бу жиҳат балки бизга қўл келиши ҳам мумкин. Муҳими, қўрқмаслик зарур. Агарда қўрқсак, унда майдонга тушмаган маъқул. Биз шунчаки қўл қовуштириб ўтирмаймиз. Мақсад аниқ - "Ювентус"га муаммоларни тақдим этиш. "Кьево" жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши керакли натижа учун ўйнайди. Роналду? Агарда биз Роналдуни қандай ёпиш ҳақида ўйлаб ўтирсак, унда "Юве"нинг бошқа фтуболчиларини кўздан қочириб қўямиз. Биз Роналдуга ҳеч қандай тактик "қопқон" қўймаймиз. Футболда алоҳида номларга, индивидуаль бир футболчига эътибор қаратилмайди. Биз бир жамоа бўлиб ўйнаймиз. "Кьево" ҳам кучли жамоа. Буни биз бугун исботлашга уриниб кўрамиз. Мазкур ўйинни жуда интиқлик билан кутяпман. Худдики ўзим майдонга тушадигандек. "Ювентус" билан ўйинда жамоамиз ҳеч нарсадан қўрқмай майдонда 100 км/с тезликда ҳаракатланиши талаб этилади", - дейди Лоренцо Д`Анна.

"Кьево" учун мавсумни "Ювентус"га қарши бошланиш жуда яхши воқеа бўлмасада, аммо ўзларини кўрсатиш ва нималарга қодир эканликларини текшириб олиш имконият саналади. Айнан шу жиҳатларни инобатга олган "Кьево" бош мураббийи бўлажак ўйинда очиқ ва ҳужумкор футбол тарафдори эканлигини айтмоқда. Чунки "Ювентус"га қарши бутун учрашув давомида ҳимояда юқори босим остида ўйнаш ниҳоятда оғир. Ундан кўра жамоа таваккалга қўл уриб ўз оимадини рақиб дарвозаси олдидан изламоқчи. Лоренцо Д`Аннанинг ушбу баёноти авваламбор жамоанинг ўзига бўлган ишончини ошириш, руҳлантириш. Мухлисларни ҳам жонлаштириш. Шунингдек, Лоренцо Д`Анна ушбу баёноти мазкур ўйин учун энг яхши анонс.

"Кьево"ни ёздаги трансфер ойнаси вақтида 6 нафар футболчи тарк этди. Жамоага эса оз эмас кўп эмас, нақд 19 нафар футболчи келиб қўшилди. Уларнинг катта қисми аслида "Кьево" тегишли бўлиб, янги мавсум олдидан ижарадан қайтган футболчилар.

"Эшаклар" трансфер ойнасида 10 миллион евро сарф қилишди. Жамоани тарк этган Инглезе ва Кастрони ўрнини ҳеч ким билан тўлдиришни иложи бўлмади. Тажрибали ҳимоячи Дарио Дайнелли эса бутсасини михга илди.

"Кьево"га келган футболчилар рўйхати:
Джорджевич - "Лацио" - эркин агент
Вальент - "Тернана" - ижарадан қайтди
Кийине - "Салернитана" - ижарадан қайтди
Флоре Флорес - "Бари" - ижарадан қайтди
Мбайе - "Карпи" - ижарадан қайтди
Фрей - "Венеция" - ижарадан қайтди
Гарритано - "Карпи" - ижарадан қайтди
Риджионе - "Тернана" - ижарадан қайтди
Ямга - "Пескара" - ижарадан қайтди
Чинелли - "Кремонезе" - ижарадан қайтди
Яллоу - "Чезена" - ижарадан қайтди
Фаббро - "Бассано" - эркин агент
Степанский - "Нант" - 2,5 млн
Томович - "Фиорентина" - 1 млн
Жаккерини - "Наполи" - 750 минг евро - ижара муддати узайтирилди
Танасьевич - "Ред Бельграно" - 300 минг евро
Роззеттини - "Женоа" - ижарага олинди
Оби - "Торино" - 2 млн
Барба - "Спортинг" - 3 млн
Бурручага - "Ривер Плейт" - эркин агент


"Кьево"дан кетган футболчилар рўйхати:
Инглезе - "Наполи" - ижара муддати тугади
Бастьен - "Стандарт" - 3 млн + 1 млн (бонус)
Дайнелли - фаолиятини якунлади
Гобби - "Парма" - шартнома муддати тугади
Кастро - "Дженоа" - 6,5 млн
Гарритано - "Козенца" - ижарага кетди.

"Ювентус" қандай трансфер компаниясини амалга оширгани ва таркиб қанчалик кучайгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишга ҳожат йўқ. Роналдунинг трансферидан ташқари "Юве"нинг яна бир таҳсинга сазовор иши бу "Асколи"дан 7,5 миллион евро эвазига харид қилинган Фавиллини АҚШдаги турнедан сўнг "Женоа"га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 12 миллион еврога пуллагани бўлди. "Ювентус" учун энг катта йўқотиш бу сўзсиз афсонавий дарвозабон Жижи Буффоннинг кетиши бўлса, энг омадли харид - Роналду.

"Ювентус"га келган футболчилар рўйхати:
Эмре Жан - "Ливерпуль" - эркин агент
Маттиа Перин - "Женоа" - 12 миллион евро
Дуглас Коста - "Бавария" - 40 миллион евро (ижарадаги футболчи сотиб олинди)
Жоау Канселу - "Валенсия" - 40 миллион евро
Криштиану Роналду - "Реал" - 117 миллион евро
Леонардо Бонуччи - "Милан" - 35 миллион евро
Андреа Фавилли - "Асколи" - 7,5 миллион евро

"Ювентус"дан кетган футболчилар рўйхати:
Клаудио Маркизио - шартнома бекор қилинди
Стефано Стураро - "Спортинг" - ижара
Марко Пьяца - "Фиорентина" - ижара
Гонсало Игуаин - "Милан" - ижара
Маттиа Кальдара - "Милан" - 35 миллион евро
Роландо Мандрагора - 20 миллион евро
Эмиль Аудеро - ижара
Альберто Черри - ижара
Квадво Асамов - "Интер" - шартномаси якунланди
Штефан Лихтштайнер - "Арсенал" - шартномаси якунланди
Бенедикт Хёведес - ижара муддати тугади
Жанлуижи Буффон - ПСЖ - шартномаси якунланди
Андреа Фавилли - "Женоа" - 12 миллион евро


А Серия, 1-тур.

"Кьево" - "Ювентус" (21:00)

"Бентегоди" стадиони.

Бош ҳакам
: Фабрицио Паскуа.

"Кьево"- (4-3-3) Соррентино; Каччаторе, Бани, Томович, Ярошиньский; Депаоли, Радованович, Хетемай; Бирса, Степински, Жаккерини.

"Ювентус" - (4-2-3-1) Шенсни; Алекс Сандро, Бонуччи, Кьеллини, Канселу; Хедира, Пьянич; Дуглас Коста, Дибала, Куадрадо; Роналду.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг