UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  0 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  0 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  6 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  12 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  5 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  11 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  11 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  1

А Серия. "Аталанта" меҳмонда "Рома"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

А Серия. "Аталанта" меҳмонда "Рома"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Италия А Сериясининг 7-туридан ўрин олган "Рома" - "Аталанта" учрашуви якунланди.

А Серия. "Рома" - "Аталанта" 0:1 

Голлар: Джорджио Скальвини (Расмус Хойлунд) 35'

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Джанлука Манчини (59. Никола Залевски 87'), 6. Крис Смоллинг, 3. Рожер Ибаньес, 19. Зеки Челик, 8. Неманья Матич (11. Андреа Белотти 67'), 37. Леонардо Спинаццола, 4. Брайан Кристанте, 7. Лоренцо Пеллегрини, 22. Николо Дзаньоло, 9. Тэмми Абрахам.

Захира: 63. Питеро Бор, 99. Миле Свилар, 14. Элдор Шомуродов, 17. Матиас Винья, 20. Мохамед Камара, 52. Эдуардо Бове, 65. Филиппо Трипи, 62. Cристиан Волпато, 73. Гиаcомо Фатиcанти.

"Аталанта": 1. Хуан Муссо (31. Франческо Росси 8'), 2. Рафаэл Толой, 28. Мерих Демирал, 42. Джорджио Скальвини (5. Мемех Калеб Околи 46'), 33. Ханс Хатебур, 3. Йоаким Меле, 15. Мартен де Рон, 7. Тен Копмейнерс, 13. Эдерсон (18. Руслан Малиновский 88'), 88. Марио Пашалич (11. Адемола Лукман 74'), 17. Расмус Хойлунд (9. Луис Муриэль 46'). 

Захира: 57. Марко Спортьелло, 10. Жереми Бога,, 22. Маттео Руггери, 93. Брэндон Соппи.

Огоҳлантиришлар: Йоаким Меле 23', Рафаэл Толой 47', Ханс Хатебур 55', Жозе Моуриньо 57', Мерих Демирал 76', Мартен де Рон 80', Руслан Малиновский 90+4'

Рома

Серия А . 7-тур

18/09/2022, 21:00

1
:
0
Тугади

Аталанта

Джорджио Скальвини - 35'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 60000 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Chiffi

45'
90'
57'  Жозе Моуринью
67'  Неманья Матич (Андреа Белотти)
79'  Тэмми Абрахам (Элдор Шомуродов)
87'  Джанлука Манчини (Никола Залевский)
8'  Хуан Муссо (Марко Спортьелло)
23'  Йоаким Меле
35'  Джорджио Скальвини
35'  Расмус Хойлунд
46'  Расмус Хойлунд (Луис Муриэль)
46'  Джорджио Скальвини (Мемех Калеб Околи)
47'  Рафаэл Толой
55'  Ханс Хатебур
74'  Марио Пашалич (Адемола Лукман)
76'  Мерих Демирал
80'  Мартен де Рон
87'  Тен Копмейнерс
88'  Эдерсон (Руслан Малиновский)
90'  Руслан Малиновский

 

90+5. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Элдор катта тезликда олдинга ўтди, тўпни ўзига яқин бўлган шеригига узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишди. 

88. Яна бир вазият Элдорда! Жарима майдончаси томонидан берилган зарба ноаниқ бўлди.

87. Жарима майдончаси ичида туриб ҳаволатиб узатилган тўпга Шомуродов бош билан зарба берди, тўп бирозгина ноаниқ кетди.

79. Тэмми Абрахам ўрнига майдонга Элдор Шомуродов майдонга тушди.

78. Дзаньолонинг кучли зарбаси анчагина баландга кетди.

73. Николо Дзаньолонинг дарвозага тепган хавфли зарба ноаниқ кетди.

73. Тэмми Абрахамнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

72. Лоренцонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб Россининг қўлига бориб тушди.

69. Луис Муриэлнинг дарвоза томон йўллаган ажойиб зарбаси ноаниқ кетди.

67. Бурчакдан узатилган тўпга Рожер Ибаньес боши билан зарба берди, бироз ноаниқ кетди.

61. Челик ўз дарвозага уч метр масофадан тўпни тепиб юборди, дарвозага кириб кетаётган тўпни эса Абрахам қайтариб юборди. 

59. Заниоло рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳакам бу вазият учун пенальти бермади. 

57. Жозе Моуриньога қизил карточка кўрсатилди. Мураббий ҳакамга ҳаддан ташқари кўп эътироз билдириб юборди.

53. Пеллегрининг жарима зарбасидан узатган тўпи хавфли тус олмади.

48. Муриел ўнг қанотдан олдига ўтди, тўпни жарима майдончаси томон узатди, бироқ анча ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Пеллегренининг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Матич катта тезликда жаримма майдончасига кириб борди ва тўпни Абрахамга узатди, унинг берган зарбасини Росси қайтарди!

41. Тэмми Абрахам дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб келди, футболчи дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ тўп ҳужумчидан узоқлашиб кетди.

40. Заниоло жарима майдончасига кириб келаётган вақтда Мерих Демирал унинг футболкасини ушлаб қолди. Заниоло эса юришда давом этди ва тўпни олдириб қўйди.

Джорджио Скальвини ўзига узатиб берилган тўпни тўхтатиб олди ва ерлатиб дарвозага йўллади, натижа - гол!

35. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Аталанта" ҳисобни очди!

23. Йоаким Мелега сариқ карточка кўрсатилди.

20. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳар икки жамоа ҳам анча босиқлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

15. "Аталанта" томонидан уюштирилаётган ҳужум ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

8. Хуан Муссо жараҳот сабаб ўз ўринини Франческо Россига бўшатиб берди.

5. Хуан Муссо Мерих Демирал билан урилиб кетди.

2. Ўйинни "Рома" фаоллик билан бошлади. Смоллингнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўйиндан аввал 1 дақиқалик сукут сақланмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика