А Серия клуби Златан Ибрагимовичга 8 миллион евро тўлашга тайёр
02 ноя 2019 14:32
Янгиликлар
А Серия клуби Златан Ибрагимовичга 8 миллион евро тўлашга тайёр
"Болонья" президенти Жоуи Сапуто "Лос Анжелес Гэлакси" ҳужумчисининг трансферига рухсат берди.
Хабар қилинишича, Италия клуби Златаннинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга рози бўлган. Шу сабабдан, клуб Ибрагимовичга 1,5 йил учун 8 миллион евро маош тўлашга тайёр турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2009-2011 йиллар давомида "Барселона" таркибида ўйнаган.
38 ёшли швед футболчисининг Калифорния клуби билан тузган шартномаси 2019 йил 31 декабрда ўз якунига етади.
Златан "Барселона" ва "Лос Анжелес Гэлакси"дан ташқари "Мальмё", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Ювентус", "Милан", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар