А Серия клуби Депайни нишонга олди

Alisher
9 июн 2020
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли форвард "Милан"нинг бош трансфер мақсади ҳисобланади.

"Лион" нидерландиялик футболчи билан тузилган шартномани узайтирмоқчи, аммо Мемфис Францияда қолмоқчи эмас.

Депай жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Calciomercato