А Серия. "Лацио"ни мағлуб қилган "Интер" "Милан"дан ўзиб, пешқадамга айланиб олди

15 фев 2021, 02:45
Италия А Серияси 22-турининг марказий учрашуви ниҳоясига етди.

Миланда меҳмон  бўлган Римнинг "Лацио" клуби 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинеснинг голлари бугун "Интер"га ғалаба келтирди. Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 50 тага етказиб олган "нерадзуррилар" мусобақа жадвалининг 1-поғонасига кўтарилиб олишди. Маълумот учун, А Сериянинг кейинги турида "Милан дербиси"га гувоҳ бўламиз. Мусобақа жадвалида 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги баҳс 21 феврал оқшомида ўтказилади.

Интер – Лацио 3:1

15 февраль, 00.45, "Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар:

1:0 – 22, пенальти Лукаку, 2:0 – 45 Лукаку, 2:1 – 61 Эскаланте, 3:1 – 64 Мартинес.

Интер – Ханданович, де Врей, Бастони, Шкриньяр, Хакими (Д`Амброзио, 90), Барелла, Перишич (Дармиан, 90), Брозович, Эриксен (Гальярдини, 72), Лукаку (Пинамонти, 90), Мартинес (Санчес, 78).

Лацио – Рейна, Худт (Пароло, 46), Ачерби, Габаррон, Лаццари, Луис Альберто (Перейра, 78), Марушич, Лейва (Эскаланте, 46), Милинкович-Савич, Корреа (Кайседо, 70), Иммобиле (Мурики, 70).

Огоҳлантиришлар:

Худт (20), Лукаку (26), Хакими (59). 

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia