UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  12 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0

“А” серия, 15-тур превьюси: Монтелла собиқ жамоасини жазолайдими? Янгиликлар

“А” серия, 15-тур превьюси: Монтелла собиқ жамоасини жазолайдими?

Бугун Апеннин ярим оролида 15-тур ўйинлари бошланади. Амалдаги чемпион “Ювентус” “Болонья” билан беллашади. Анъанага мувофиқ “А” серия превьюсини ҳукмингизга ҳавола қиламиз.
6 декабрь, жума
00:45. Болонья – Ювентус
Тахминимиз – 0:2

“Ренато Дель Ара” стадионида Антонио Конте шогирдлари “Болонья” меҳмони бўлишади. Аутсайдерлар қаторига тушиб қолган Пиоли жамоаси мазкур беллашувда қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўради. 6 ўйиндан буён гол ўтказиб юбормаган туринликлар бу борада 11 йил аввалги рекордларини янгилашди. Мезбонлар сафида Москарделли ва Серенсен майдонга туша олмайди. “Юве” эса етакчиси Пирлосиз ўйнайди. Меҳмонлар устози таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда. “Болонья”га Диамантининг фаоллиги натижа келтириши мумкин, бироқ айни пайтда жамоанинг ҳолати кўнгилдагидек эмас. Туринликларнинг учрашувда ғалаба қозониш имконияти анча юқори. Шунга қарамай, мезбонлардан жиддий қаршиликни кутиш мумкин.

7 декабрь, шанба
22:00. Ливорно – Милан
Тахминимиз – 1:2

Ўтган ҳафтада 1,5 ойлик ғалабасиз сериясига барҳам берган “Милан” энди бошқача иштиёқ ва кайфиятда майдонга тушса ажабланмаймиз. Жамоа мавсум бошида шунчалик кўп очко йўқотдики, энди бунга ҳаққи йўқ. Агар Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истаса. Таркибдаги йўқотишлар “Милан”да кўпроқ. Паццини, Заккардо, Мунтари, Робиньо ва Абатенинг хизматидан Аллегри фойдалана олмайди. “Ливорно”да дисквалификация туфайли Де Лучия ўйнамайди. Охирги 3 беллашувда майдонни голсиз тарк этмаётган Каканинг фаоллиги “россонейро”ларга катта фойда келтиряпти. Эл Шааравининг сафга қайтгани ҳужумдаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши турган гап. “Ливорно” бу мавсум ҳимояда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Бироқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратиш борасида жамоа оқсамоқда.

00:45. Наполи – Удинезе
Тахминимиз – 2:2

Чемпионлар лигасидаги ҳал қилувчи ўйин арафасида Рафаэль Бенитес таркибдаги баъзи футболчиларга дам бериши мумкин. Шундоқ ҳам Место, Суньига, Хамшик ва Бритоснинг майдонга тушмаслиги аниқ. Меҳмонлар сафида биргина Муриелнинг йўқлиги сезиларли аҳамиятга эга. “Удинезе” охирги беллашувларда яхши ҳолатда эканлигини намойиш қилди. “Наполи” келаси ҳафта ўз майдонида “Арсенал”ни йирик ҳисобда доғда қолдирса, Чемпионлар лигасининг баҳорги қисмига йўлланма олади. Шу сабабли Бенитес таркибда ротацияга қўл уриши аниқ. Гвидолин шогирдлари Ди Натале ва Майкосуэлнинг олдиндаги юришлари эвазига очко қўлга киритишга уриниб кўришади.

8 декабрь, якшанба
16:30. Рома – Фиорентина
Тахминимиз – 2:1

“Рома” охирги 6 ўйинда биттадан ортиқ гол урмади, кетма-кет 4 баҳсни дуранг билан якунлади. Ўша беллашувларда Руди Гарсия шогирдларининг имконияти юқори эди. “Фиорентина” билан учрашувдаги ғалаба жамоадаги тушкун кайфиятни кўтариб юбориши турган гап. Ўз навбатида “Рома” сафида ажойиб мавсумларни ўтказган Винченцо Монтелла “Олимпико”дан камида очко билан қайтишни мақсад қилган. Марио Гомеснинг майдонга тушиши флоренцияликлар мухлислари учун байрамга айланиши мумкин. Лекин Жузеппе Росси унинг йўқлигини голлари билан билдирмаяпти. Жамоаларда чап қанот ҳимоячилари жароҳат олган – Бальцаретти ва Паскуаль ўйнамайди. Ҳужумкор кечиши кутилаётган ўйинда римликлар ғалаба қозониш учун бор кучларини беришлари табиий. Уларни навбатдаги 3 турнинг 2тасида “Милан” ва “Ювентус”га қарши сафардаги баҳслар кутмоқда.

19:00. Кальяри – Женоа
Тахминимиз – 1:1

Охирги ўйинларда муҳим очколарни қўлга киритган генуяликлар турнир жадвалида етакчилари қаторига яқинлашиб олишди. “Кальяри” эса ўзига хос тарзда ўртамиёналар қаторида боряпти. Мезбонлар сафида етакчи ҳужумчи Ибарбо, “Женоа”да эса Матузалем ва Зе Эдуардо майдонга тушмайди. Бизнингча, Гасперини бошчилигидаги “Женоа” сафарда ҳеч йўғи бир очкога эга чиқади. Мезбонлардан Наингголаннинг ҳаракатларига кўп нарса боғлиқ.

19:00. Верона – Аталанта
Тахминимиз – 2:1

Охирги 4 баҳсда мағлубиятга учраган Мандорлини бошчилик қилаётган “Верона” ҳозирча турнир жадвалида Еврокубокларга йўлланма берадиган поғоналардан пастга тушиб кетгани йўқ. “Аталанта” устидан ғалаба қишки танаффусгача шундай ўринда қолишни таъминлаб беради. Вероналиклардан Каччаторе ва Янкович ўйинни ўтказиб юборса, бергамоликлар таркибида етакчи саналган Чигарини, шунингдек, Йепес, Моралес, Раймонди ва Дел Гроссо майдонга тушмайди. Тони ва Жоржиньо жуфтлиги “Верона”га кўплаб очколарни келтирди. Ўйинда мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ютуғини тахмин қиламиз.

19:00. Сампдория – Катания
Тахминимиз – 3:1

Синиша Михайлович “Сампдория”га келгач, жамоа 3 ўйинда ютқазмади. “Интер” ва “Лацио”дан очко олиб, кубокда “Верона”ни доғда қолдирди. Ҳозир генуяликлар руҳий жиҳатдан кўтарилиш палласида. Улар бундай пайтда исталган рақибни мағлубиятга учратиш имкониятига эгалар. Етакчилар Габбьядини ва Эдернинг ўйинлари тобора қовушиб боряпти. Мухлислари машғулот ўтказишга ҳам имконият бермаётган “Катания” эса омадсизлик ва жароҳатлар гирдобига тушиб қолган. “Катания”дан Альмирон, Берхессио, Ицко, Барриентос ва Тацхидис “Сампдория”га қарши ўйнай олмайди.

19:00. Сассуоло – Кьево
Тахминимиз – 1:0

Ҳар икки жамоа “А” серияда охирги турлар қаҳрамонлари бўлиб туришибди. Эусебио Ди Франческо шогирдлари сўнгги 4 баҳсда мағлуб бўлишмади, “Кьево” эса 3 беллашувда 7 очкони қўлга киритди. Заза, Марроне ва Берарди учлиги “Сассуоло” ўйинини белгилаб бераётган бўлса, вероналиклар таркибида Палоски ҳамда Теро жуфтлиги рақибларга муаммо туғдириши мумкин. Аутсайдерлар қаторидан юқорилаб олиш учун ҳар икки жамоага ғалаба жуда зарур. Мезбонлар учрашувда кўпроқ имкониятга эгалар.

19:00. Торино – Лацио
Тахминимиз – 3:2

“Торино” иштирокидаги ўйинлар бу мавсум катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда Вентура жамоаси Петкович шогирдларидан бир очкога ортда қолмоқда. Бу фарқни йўққа чиқариб, олдинга ўтиш учун туринликларда жуда яхши имконият мавжуд. Майдон эгаларидан Жилле ва Родригес, римликлардан Маури, Гонсалес ҳамда Раду ўйинни ўтказиб юборади. Туринда кечадиган беллашувда мезбонларнинг ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқ.

00:45. Интер – Парма
Тахминимиз – 3:1

Вальтер Маццари жамоасидан Киву, Икарди, Милито, Марига, Самуэль, Кузманович ва Нагатомо ўйинни ўтказиб юборади. Меҳмонлардан Паварини, Окака ҳамда Галлоппа майдонга тушмайди. “Парма” яхши ўйин намойиш этиш билан бирга барқарорликни кўрсата олмаяпти. “Интер” ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринлардан бирини эгаллаш учун курашмоқда. Шундай баҳслардаги муваффақиятлар бу йўлда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика