6та жамоа ЕЧЛ плей-оффига чиқди, 4таси эса биринчи ўринни кафолатлади

Alisher
27 ноя 2019, 11:40
ЕЧЛда муддатидан олдин аксарият жамоалар кейинги босқич масаласини ҳал қилишди.

- 4 жамоа ("Бавария", ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Ювентус") ўз гуруҳида биринчи ўринни кафолатлади ва кейинги босқичга чиқди. Бу клублар қуръада 2-ўриндаги жамоалар билан тушади.

- "Тоттенхэм" ва "Реал" ҳам гуруҳдан чиқишди, фақат иккинчи ўрин билан.

- Фақат битта жамоа 4-ўринни кафолатлади ва еврокубоклардан мосуво бўлди. Бу Москванинг "Локомотив"и.

- "Брюгге", "Црвена Звезда", "Галатасарай", "Генк", "Локомотив" ва "Олимпиакос" ҳар қанақасига иккинчи бўла олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›