64 ёшли собиқ мураббий 24 йилга қамалди

Mirjalol Normatov
12 июн 2019, 22:55
"Саутгемптон"нинг ёшлар жамоаси собиқ мураббийи ўсмирларга жинсий тажовуз қилгани учун 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ВВС хабарига кўра, мураббий 1971 йилдан 1996 йилга қадар массаж вақтида ва машиналарда ёш қиз футболчиларга жинсий тажовузлар қилган ва руҳий зарбалар берган. Шундан кейин бир неча ёшлар футболдаги фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

Хиггинс айни дамда 64 ёшда. Агарда у қамоқ муддатини тўлиқ ўтказадиган бўлса, 88 ёшида яна катта ҳаётга қайтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›