

Учрашув 1:3 ҳисобида мюнхенликлар фойдасига якунланди. Бош ҳакам — испаниялик Хосе Санчес Мартинес эди.
"Жонатан Тага қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Мен ҳар доим айтаман: агар футболчи тўп учун курашмай, балки рақибга қасддан зарба берса, бу — майдондан четлатиш учун асос. Ҳакам нега қизил кўрсатмади? Унинг айтишича, бу фол етарлича қаттиқ ва тажовузкор кўринмаган. Ҳакам фикрича, қизил учун кўзга кўринадиган таъсир — қон ёки шунга ўхшаш ҳолат бўлиши керак. Аммо бунда қасд бўлгани учун — мен учун бу аниқ қизил", — дея Маресканинг сўзларини келтиради BBC.



