"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
10 май 2025, 13:31
Клуб бу дарвозабонни қадрлайди.

"Манчестер Юнайтед" ўзининг тажрибали дарвозабони билан шартномани узайтирмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти 39 ёшли Том Хитон билан шартномани яна бир мавсумга, яъни 2026 йилнинг июнь ойи охиригача узайтириш борасида музокара бошлашга қарор қилган. Дарвозабоннинг вакиллари ва МЮ ўртасида унинг жамоанинг учинчи дарвозабони бўлиб қолишини таъминлаш бўйича аниқ музокаралар давом этмоқда.


Қайд этилишича, "қизил иблислар" мураббийлар штаби унинг ёш футболчиларга кўрсатаётган ёрдамидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Том Хитон "Манчестер Юнайтед"га 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Шундан сўнг у клуб сафида барча мусобақаларда бор-йўғи 3 ўйинда майдонга тушди ва 2022/23 йилги мавсумда Лига Кубоги ғолиби медалини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›