Расман: Поль Погба энди жамоасиз

Mirjalol Normatov
16 ноя 2024, 00:47
"Ювентус" ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартнома бекор қилинганлигини маълум қилди.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, шартнома 30 ноябрь кунидан бекор қилинади. Қарор ўзаро келишувга асосан чиқарилган.

"Поль Погбанинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб расмий сайтида.

Бунга қадар ярим ҳимоячи антидопинг қўмитаси томонидан 4 йилга футболдан четлатилганди. Футболчи кейинчалик CAS орқали судлашиб, дисквалификация муддатини 18 ойгача қисқартирганди. Март ойида футболчи майдонда кўриниш бериши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›